Seshanba, 24.12.2024, 04:23
emblemaParkent tuman XTB tasarrufidagi 26-umumiy o'rta ta'lim maktabi
Saytga kirish Гость | Gurux "Гости" | RSS
Bosh profil Chiqish
Sayt menyusi

Xozir saytda

Jami onlineda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0

Valyutalar kursi
O'zbek so'mi Узбекский сум валюта Узбекистана
(RUB)//-//
(EUR)//-//
(USD)//-//
Главная » 2014 » Yanvar » 22 » Metod birlashma
14:18
Metod birlashma
Методбирлашма йиғилиш баённомасини ёзиш тартиби.

Ижтимоий ва гуманитар фанлар методбирлашмасининг 1-сонли йиғилиш баённомаси.

 Паркент туман, Қорақалпоқ қишлоғи 2-бўлим.      

21.01.2014 йил

Қатнашдилар:  

7

-         нафар методбирлашма аъзолари.

Қатнашмади: 

-

2                            

К  У  Н        Т  А  Р  Т  И  Б  И

1. Услуббирлашма иш режасининг мухокамаси. Ахборотчи Жўрабоев У.

2. Ўқитувчиларни тақвим-мавзу режалари мухокамаси. Маърузачи. Жўрабоев У.

3. Очиқ дарслар жадвалини тасдиқлаш. Ахборотчи Жўрабоев У.

Эшитилди: Жўрабоев У сўзга чиқиб, 2013-2014-ўқув йили учун услуббирлашманинг иш режасини тузиб олиш ва шу режа асосида ўқув йили давомида иш олиб бориш лозимлигини айтиб ўтди.

Сўзга услуббирлашма аъзоси Рўзматов Б чиқди ва у ўз сўзида 2013-2014-ўқув йили давомида августь, октябрь, ноябрь, декабрь, январь, февраль, март, май ойларида йиғилишлар ўтказиш мақсадга мувофиқ саналади. Биз хам мана шу вақт мобайнида ўқув йилидаги бажарилиши лозим бўлган ишлар кетма-кетлигини йиғилиш ўтказиладиган тартибда кун тартибига қўйишимиз лозим.

У. Жўрабоев иш режанинг хомаки нусхаси билан аъзоларни таништириб ўтди ва таклифларини сўради. Хамма бир овоздан шу иш режани маъқуллашди.

Биринчи масала юзасидан йиғилиш қарор қилади:

1.     Услуббирлашма аъзолари иштирокида белгиланган санада иш режа асосида йиғилишлар ўтказилсин ва олинган натижалар танқидий нуқтаъи назардан тахлил қилинсин.

Эшитилди:  2-масала юзасидан У. Жўрабоев сўзга чиқди. Барчамизга маълумки биз дарс ўтиш жараёнимизда ўзимизнинг йиллик дарс режамиз бўлиши лозим. Бу тақвим маавзу режаларимиз бугунги кунга тайёр бўлиши керак.

Сўзга услуббирлашма аъзоси мактаб ЎТИБДЎ Ф. Исманова чиқди. Биз тақвим мавзу режаларни вазирлик томонидан "Дарс - муқаддас”да кўрсатилгандагидек тарзда ДТС талаблари асосида ёзишимиз лозим.

Хар бир фан ўқитувчисининг тақвим-мавзу режалари кўриб чиқилди ва услуббирлашма рахбари томонидан тасдиқланди.

Иккинчи масала юзасидан йиғилиш қарор қилади:

1.     Услуббирлашма аъзоларининг тасдиқланган тақвим-мавзу асосида дарс ўтилиши назоратга олинсин хамда хар чорак давомида тақвим-мавзу режанинг юритилиши назоратга олинсин.

Эшитилди: 3-масала юзасидан У. Жўрабоев сўзга чиқди.

         Хар ўқув йили давомида вазирлик томонидан белгиланган тартибда "Фан ойликлари” ўтказилиб борилади. Бу фан ойликларидан ташқари хар бир услуббирлашма аъзолари юқори савияда очиқ дарслар ташкил этиши лозим. Умуман олганда хар бир дарсимизни ўзини очиқ дарсдагидек ўтиш лозим. Очиқ дарсларда имкон қадар техник воситалардан, компьютер ва унинг қурилмаларидан, кўргазмали қуроллардан кенг миқёсда фойдаланиш фойдадан холи бўлмайди.

         Сўзга усллуб бирлашма аъзоси Н. Алимқулова чиқди.

         Хозирги вақтда хар бир дарсни техник воситалар, компьютер техникалари ва кўргазмали қуроллар билан, ноанъанавий тарзда ўтиш бу замон талаби саналади. Шунинг учун биз хам замон билан хамнафас яшамоғимиз керак.

Учинчи масала юзасидан йиғилиш қарор қилади:

1.     Хар-бир услуббирлашма аъзоси чораклар давомида очиқ дарслар ўтиши белгилансин.

2.     Ўтказилган очиқ дарслар натижалари ёзма тарзда йиғма жалдларга жамлансин.

услуббирлашмага 7 нафар педагог аъзо бўлиб булардан бир нафар ёш ўқитувчимиз борлигини ва бу ўқитувчига устоз мураббий бириктириш лозимлигини айтиб ўтди. Хамма бир овоздан Бу ўқитувчига Алимқулова Нигора устоз сифатида фаолият олиб боришини таъкидлашди.

Саволлар:

У. Жўрабоев Сиз камчиликларни йўқотиш учун қандай қандай қўшимча машғулотлар ўтказишни таклиф этасиз?

Жавоб: Мавзуларнинг мураккаблигига қараб бир ёки бир неча марта қўшимча машғулотлар ўтказилиши режалаштирилади. Бунда айнан ўқувчининг ўзлаштириши қийин бўлган масалага қаратилади.

Мунозарага чиқувчилар:         Аханова Х:

         Мен шу услуб бирлашма аъзоси сифатида ўзимнинг қуйидаги фикрларимни билдириб ўтмоқчиман:

         Авваламбор бизнинг услуб бирлашмамиз аниқ фанлар туркумига кирганлиги боис бу фанларни нихоятда даражада мукаммал, чуқур ва тажрибалар хамда кўргазмали қуроллар асосида ўқувчиларга дарс ўтишимиз лозим деб биламан.

Биринчи масала юзасидан йиғилиш қарор қилади:

1.       6-синф ўқувчиларининг математика фанидан ўзлаштириш даражаси паст натижани кўрсатгани учун шу синфга қўшимча дарс жадвали тузиш, мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари У. Жўрабоевга юклатилсин. Муддат 2 кун.

2.       Паст натижа кўрсатган ўқувчиларни ота-оналари билан уйидаги шароит хақида сухбатлашилсин ва уларга дарс тайёрлаш юзасидан маслахатлар бериш синф рахбари Абдуллаева С га топширилсин. Муддат 4 кун.

3.       Ўқувчиларни ўзлаштириш самарадорлиги ошириш чора-тадбирлари ва хар бир ўқитувчининг кейинги йиғилишида ахбороти тинглансин. Муддат бир ой.

2-,3-масалалар хам шу тартибда ёзилади. 

Мажлис раиси:                        Саидова з

Котиба:                                    Аханова Х

 

td width=
Просмотров: 4712 | Добавил: Baxodir | Рейтинг: 4.5/2
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Kirish uslubi

Saytdan izlash

Taqvim
«  Yanvar 2014  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Arxiv

Foydali saytlar
  • ZIYONET
  • XTV sayti
  • Respublika ta'lim markazi
  • Axborot - ta'lim portali
  • Parkent tumani sayti
  • Hukumat portali
  • Bolalar kutubxonasi
  • Tashxis markazi


  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz