Seshanba, 24.12.2024, 05:10
emblemaParkent tuman XTB tasarrufidagi 26-umumiy o'rta ta'lim maktabi
Saytga kirish Гость | Gurux "Гости" | RSS
Bosh profil Chiqish
Sayt menyusi

Xozir saytda

Jami onlineda: 4
Mehmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0

Valyutalar kursi
O'zbek so'mi Узбекский сум валюта Узбекистана
(RUB)//-//
(EUR)//-//
(USD)//-//
Главная » 2017 » May » 24 » ПРЕСС-РЕЛИЗ
16:57
ПРЕСС-РЕЛИЗ

Хайр, мактаб – салом, коллеж!

 

Ёш авлодни салоҳиятли кадрлар этиб тарбиялашдаги биринчи босқич – мактаб таълимини тубдан такомиллаштириш, илмий кадрлар ва малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш зарур .

Шавкат МИРЗИЁЕВ

 

Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 28 апрелдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2016-2017 ўқув йилини якунлаш ва "Хайр мактаб - салом коллеж" тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги 135-сонли буйруғига мувофиқ шу йилнинг 25 май куни республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилади.

“Хайр мактаб - салом коллеж” тадбирлари ўқувчиларнинг қалби ва онгига миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғусини чуқур сингдириш, уларда келажакка ишонч, кексаларга ва устозларга ҳурмат-эҳтиром, Ватанга муҳабат  каби туйғуларни шакллантиришга ҳамда замонавий касб-ҳунарга эга бўлиш иштиёқини жонлантиришга йўналтирилади.

Тадбирларда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, мактабнинг собиқ битирувчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иштирок этиб, ўқувчиларга юртимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли  бунёдкорлик ишлари тўғрисида аниқ рақамлар ва далиллар келтирилган ҳолда жонли мулоқотлар ташкил этилади.

“Хайр мактаб - салом коллеж” тадбирларида ўқув йили сарҳисоб қилиниб, спорт мусобақалари, мусиқа танловлари, билимлар беллашуви ва умуман мактаб ҳаётида фаол иштирок этган фаол иқтидорли ўқувчилар ҳамда фидойи ўқитувчилар тақдирланади.

Жумладан, ўз қобилияти ва иқтидори билан билимлар беллашуви, фан олимпиадаси, турли спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаб, устозлари ва ота-оналар ишончини оқлаган ўқувчилар алоҳида тақдирланади. Шунингдек, “Энг ибратли ўқувчи”, “Энг фаол ўқувчи”, “Ижодкор ўқувчи”, “Ёш ихтирочи”, “Мактабимиз фахри”, “Спорт устаси”, “Компьютер устаси”, “Энг ораста қиз” каби номинациялар бўйича иқтидорли ва намунали ўқувчилар тақдирланади.

Шунингдек, тадбир давомида мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-онасини маънавий рағбатлантириш таълим-тарбия сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Хусусан, “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси”, “Намунали она”, “Жонкуяр бобо”, “Меҳрибон буви”, “Ташаббускор буви” каби номинациялар ҳамда Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлимлари ва мактаб директорлари номидан ташаккурнома билдирилади.

Тадбирлар гигиена ва тозалик талаблари, ёнғин ва техник хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилиши шарт

2017 йил 25 майга қадар география, биология, кимё, физика, жисмоний тарбия, одобнома, "Ҳаёт хавфсизлиги асослари"  дарслари ҳамда тарбиявий соатларда, эрталабки сафланишларда ўқувчиларга таътил кунларида амал қилиниши лозим бўлган техника ва бошқа турдаги хавфсизлик қоидалари, хусусан, мавсумнинг ўзига хослигини инобатга олиб очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, анҳорлар, каналлар, дарёлар ва кўлларда чўмилиш қоидалари, ёввойи ва уй ҳайвонлари билан муомалада эҳтиёткор бўлиш, йўл қоидаларига қатъий амал қилиш юзасидан тушунчалар берилади.

Вазирликнинг юқоридаги буйруғи билан "Хайр мактаб - салом коллеж" тадбирларини, шунингдек, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йиига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан пул маблағларини йиғиш, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналарда ва банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш ҚАТЪИЯН ТАҚИҚЛАНАДИ!!!

Айтиш жоизки, 2016-2017 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг 9-синфини тугатаётган 467 019 нафар ўқувчини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш мақсадида бир неча бор “Сўровнома”лар ўтказилиб, уларнинг академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни давом эттириш истаги аниқланди. Сўровнома натижаларига кўра битирувчиларнинг 44 900 нафари (9,2%)академик лицейларда, 424 229 нафари (90,8%)эса касб-ҳунар коллежларида ўқиш ниятида эканини билдирган.

         Қисқа сатрларда:

  • Халқ таълими вазирлиги тизимида 9680 та умумтаълим мактаби,          4893 та мактабгача таълим муассасаси 211 та “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолият кўрсатмоқда;
  • 2017 йил инвестиция дастурига мувофиқ 477 та мактабларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлса, жами 877 та умумтаълим мактаблари мебель ўқув-лабаратория асбоб-ускуналари, компьютер техникалари ва спорт анжомлари билан жиҳозланади;
  • 2016-2017 ўқув йилида 525 номдаги 26 млн. нусха дарсликлар чоп этилиб, умумтаълим мактабларига етказиб берилди.
  • 2016/2017 ўқув  йилида илк маротаба аниқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар форуми ўтказилди.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Просмотров: 597 | Добавил: Baxodir | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Kirish uslubi

Saytdan izlash

Taqvim
«  May 2017  »
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Arxiv

Foydali saytlar
  • ZIYONET
  • XTV sayti
  • Respublika ta'lim markazi
  • Axborot - ta'lim portali
  • Parkent tumani sayti
  • Hukumat portali
  • Bolalar kutubxonasi
  • Tashxis markazi


  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz