Yakshanba, 06.10.2024, 06:35
emblemaParkent tuman XTB tasarrufidagi 26-umumiy o'rta ta'lim maktabi
Saytga kirish Гость | Gurux "Гости" | RSS
Bosh profil Chiqish
Sayt menyusi

Xozir saytda

Jami onlineda: 13
Mehmonlar: 13
Foydalanuvchilar: 0

Valyutalar kursi
O'zbek so'mi Узбекский сум валюта Узбекистана
(RUB)//-//
(EUR)//-//
(USD)//-//
Главная » 2016 » Avgust » 20 » Мустақиллик дарси
10:01
Мустақиллик дарси

Дарснинг мавзуси: Юксак маънавиятли авлод

Дарснинг мақсади:

Таълимий: семинар иштирокчиларини бугунги ўтиладиган дарс мавзуси билан таништириш, таълимдаги янгиликлар билан ўртоқлашиш, таълим муассасаларида  “Яхши муаллим – сифатли таълим” тавсияси асосида олиб борилаётган ишлар натижавийлиги.

Тарбиявий: семинар иштирокчиларига “Соғлом она ва бола” йили Давлат Дастури асосида олиб борилган ишлар, юксак маънавиятли авлодни тарбиялашда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга оид давлат сиёсатининг баркамол авлод ҳаётида тутган ўрни ҳақида маълумот бериш.

Ривожлантирувчи:  мавзу асосида олинган маълумотларни ҳаётда қўллай олиш кўникмасини шакллантириш.

Дарснинг тури: аралаш

Дарснинг методи: дебат, гуруҳларда ишлаш, мунозара.

Дарснинг жиҳози: Президент Ислом Каримов асарлари, компьютер, мультимедиа, мавзуга оид тарқатмалар, юксак маънавиятли авлод тасвири туширилган фотосуратлар, слайдлар, флипчарт қоғози, А3 формат қоғозлари, рангли маркерлар.

Дарснинг шиори:

Барча эзгу ниятларимизнинг марказида фарзандларимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси ётади

                                                                                                               И. Каримов

Дарснинг технологик харитаси:

Ташкилий қисм

5 дақиқа

 Ўтилган мавзуни сўраш

10 дақиқа

Янги мавзу баёни

15

Мавзуни мустаҳкамлаш

10

Уйга вазифа бериш

5

 

 

 

 

Дарснинг бориши:

Ташкилий қисм:

1. Саломлашиш.

2. Аудитория билан танишиш.

3. Маънавият дақиқасини ўтказиш.

4. Аудиторияни гуруҳларга ажратиш. 

- Ассалому алайкум, семинар иштирокчилари! Сизларни яқинлашиб келаётган  энг азиз, энг улуғ айём – Мустақиллик байрами ҳамда Билимлар куни билан табриклайман. Президентимиз айтганларидек, агарки дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир. Сизнинг машаққатли, аммо шарафли касбингизда омад ва зафарлар тилайман.

Келинг, сиз билан танишиб олсак. Ҳозир қўлингизга флипчарт қоғозлари тарқатилади, қоғозларга ўз исмингизни ёзиб қўясиз, шу ўринда гуруҳларга ҳам бўлиниб олсак. Мустақиллигимизни тараннум этувчи  “Озодлик”, “Истиқлол”, “Эркинлик” сўзлари ёзилган қоғозларни танлаш орқали гуруҳларга бўлиниб олсак.

Гуруҳларга бўлиниб олингач, маънавият дақиқаси ўтказилади. Маънавият дақиқасида мустақиллик йилларида таълим соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида гапириб ўтилади.

                 Асосий қисм:

         Гуруҳларга топшириқлар берилади. Уларга А3 форматдаги қоғозлар тарқатилади ва “Ким эдигу, ким бўлдик” мавзусида  қисқа матн тузиш топшириғи берилади. Бу топшириқни бажариш  ва тақдимот қилиш учун  гуруҳларга 3 дақиқа вақт берилади.

           2-топшириқ:

            Президентимизнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир” китобининг бош ғояси ҳақидаги фикрларингиз. Регламент 3 дақиқа.

           3-топшириқ:

                      Ўз таълим муассасангизда мустақиллик йилларида таълим ва спорт, маданият  соҳасида эришилган ютуқларингиз билан оғзаки ўртоқлашинг. Регламент 2 дақиқа.

            Янги мавзуни мустаҳкамлаш:  “Ақлий ҳужум” методидан фойдаланиб, ўтилган мустақиллик дарси юзасидан савол-жавоб ўтказиш.

            Дарсни якунлаш:  Ҳар бир гуруҳ аъзоси дарсдан олган ўз таассуротини қоғозга ёзиб, “Самара дарахти”га илиш.

 

Просмотров: 1067 | Добавил: Baxodir | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Kirish uslubi

Saytdan izlash

Taqvim
«  Avgust 2016  »
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Arxiv

Foydali saytlar
  • ZIYONET
  • XTV sayti
  • Respublika ta'lim markazi
  • Axborot - ta'lim portali
  • Parkent tumani sayti
  • Hukumat portali
  • Bolalar kutubxonasi
  • Tashxis markazi


  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz